Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда филм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистонда филм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисми қайтарилади

Фото: ysia.ru

Ҳукумат қарори билан «Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
 
Ушбу Низом Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш («rebate») тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш назарда тутилган харажатлар суммаси:

  • 3 млрд сўмгача – 10 фоиз;
  • 3 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача – 15 фоиз;
  • 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача – 20 фоиз;
  • 10 млрд сўмдан ортиқ – 25 фоиз, бироқ битта филм учун 4 млрд сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Талабгор платформа орқали «rebate» дастурида иштирок этиш учун белгиланган платформа орқали электрон ариза билан мурожаат қилади.
 
Талабгор томонидан Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олиш ишлари якунлангандан сўнг, амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар 60 кун ичида платформага киритилиши зарур.
 
Комиссия харажатларнинг «rebate» дастурига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани 15 иш кунида шакллантиради.
 
«Rebate» дастури бўйича харажатларнинг бир қисми Комиссиянинг ижобий қарорига мувофиқ 5 иш куни ичида хорижий кинокомпаниянинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг