Ўзбекистонда қайси давлатларнинг корхоналари кўп?
2026 йил 1 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида жами 19 921 та корхона фаолият юритмоқда. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 870 тага ошган.
Мавжуд корхоналарнинг 4 500 таси қўшма корхона, 15 421 таси эса тўлиқ хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой 5 821 та корхона билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда 3 349 та корхона билан Россия қайд этилган. Туркия эса 2 237 та корхона билан учликни якунлаган.
Шунингдек, Қозоғистоннинг 1 283 та, Жанубий Кореянинг 721 та ва Афғонистоннинг 673 та корхонаси Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.
Рейтингнинг кейинги ўринларидан Озарбайжон 460 та, Тожикистон 442 та, Бирлашган Араб Амирликлари 433 та ва Ҳиндистон 413 та корхона билан жой олган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter