Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижодкорлар учун янги имтиёзлар: ипотека, ижара ва бепул тиббий суғурта

Ижодкорлар учун янги имтиёзлар: ипотека, ижара ва бепул тиббий суғурта

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида ижод аҳлини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар эълон қилинди.

Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчи, маданият ва санъат вакили, музей ходими ва рассомга уй-жой олиш учун ипотека кредити бошланғич тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Шунингдек, бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ижодкорлар учун ижара тўловларини компенсация қилиш тизими жорий этилади.

Унга кўра:
– Тошкент шаҳрида ойига 2,5 миллион сўмгача;
– вилоятларда эса 1,6 миллион сўмгача ижара харажатлари қоплаб берилади.

Учрашувда ижодкорлар соғлиғини муҳофаза қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Энди ҳар йили фаолиятида юқори натижа кўрсатган 1 минг нафар соҳа ходими давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади.

Бундан ташқари, яна 2 минг нафар ижодкорга давлат томонидан тиббий суғурта пакети тақдим этилади. Камида 10 йил меҳнат қилган соҳа вакилларига эса санаторийларга бепул йўлланмалар берилади.

Яна бир янгилик сифатида, 15 июндан бошлаб «Халқ артисти», «Халқ шоири», «Халқ ёзувчиси» каби юксак фахрий унвон соҳиблари аэропорт ва вокзаллардаги VIP заллардан бепул фойдаланиши таъминланади.

Президент учрашувда маданият ва санъат вакилларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг