Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сеҳрли чапақай» филмининг катта премераси ўтказилди (фото)

«Сеҳрли чапақай» филмининг катта премераси ўтказилди (фото)

Фото: Xabar.uz

Аввалроқ Тошкент шаҳрида «Сеҳрли чапақай» бадиий филмининг ёпиқ премераси бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Бугун, 25 май куни Ўзбекистон миллий кино санъати саройида мазкур филмининг катта очиқ премераси ўтказилди.

Ушбу премера Кинематография агентлиги, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Your films entertainment», ЎФФ ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда Кинематография агентлиги директори ҳамда филм режиссёри сўзга чиқиб, картинанинг ғояси, мазмуни ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, филм ижодкорлари ва актёрлари томошабинлар қаршисига чиқди.

«Сеҳрли чапақай» спорт, оила ва жамият қадриятларини ўзида мужассам этган ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган бадиий филм ҳисобланади. Картина томошабинга руҳий мотивация, ишонч ва ғалабага интилиш ҳиссини улашади.

Филм марказида ота ва бола муносабатлари, онанинг меҳр-муҳаббати, тарбия, дўстлик ва жамоа руҳи туради.

Сюжет давомида бош қаҳрамоннинг мураккаб ҳаёт йўли, спортдаги синовлари, мағлубият ва умидсизликларга қарши кураши ҳамда қатъият билан мақсад сари интилиши драматик услубда очиб берилади.

Маълумот ўрнида, филм сценарий муаллифи ва режиссёри — Ҳабибуллоҳ Ҳайдар. Продюсер сифатида Фозил Юнусов иштирок этган. Филмда асосий ролларни Сирожиддин Сатторов, Муҳаммад Нурмуҳаммадов, Тоҳир Саидов, Шаҳло Темирова, Ўлмас Темур, Ардашер Абдулҳай ўғли ва Мурод Насимов ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг