Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир билан муҳим учрашув бўлиб ўтди

АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грир билан муҳим учрашув бўлиб ўтди

Саида Мирзиёева АҚШ Савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашди. Учрашув давомида бир йил мобайнида биргаликда амалга оширилган салмоқли ишлар икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилгани муҳокама қилинди.

​Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида, яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланиши кутилмоқда.

Учрашув сўнгида Саида Мирзиёева ​Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда икки томонлама шерикликни кенгайтиришга кўрсатаётган юксак эътибори учун элчи жанобларига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг