Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

​Ўзбек Миллий симфоник оркестри Версал саройи саҳнасида Ҳенделнинг «Тамерлано» операсини ижро этди

​Ўзбек Миллий симфоник оркестри Версал саройи саҳнасида Ҳенделнинг «Тамерлано» операсини ижро этди

Дубай, Вена ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги муваффақиятли намойишлардан сўнг, Георг Фридрих Ҳенделнинг машҳур «Тамерлано» операси Парижда ҳам катта олқишлар билан кутиб олинди. Мазкур тарихий асар Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан Европанинг энг нуфузли саҳналаридан бири — Версал саройининг Қироллик операсида ижро этилди.

​Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзбек мусиқачиларининг маҳоратини юқори баҳолаб, маданий дипломатиянинг халқаро алоқалардаги ўрнига алоҳида тўхталди:

​«Иқтидорли мусиқачиларимизнинг жонли наволаридан баҳраманд бўлар эканман, маданий дипломатия турли халқларни бирлаштиришга қодир эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим».

​Ушбу халқаро маданий лойиҳа Ўзбекистон санъатининг жаҳон майдонидаги нуфузини яна бир бор намойиш этиб, Европа маданий жамоатчилигида катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг