Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Альцгеймер ва паркинсонни даволашнинг кутилмаган усули топилди ёхуд нега замонавий шифохоналар ҳамон зулукдан фойдаланмоқда?

Альцгеймер ва паркинсонни даволашнинг кутилмаган усули топилди ёхуд нега замонавий шифохоналар ҳамон зулукдан фойдаланмоқда?

Инсоният минг йиллар давомида табиатдан шифо излаб келгани айни ҳақиқат. Бугун, рақамли технологиялар асрида ҳам замонавий тиббиётда “тирик дори“ дея аталмиш зулуклар (Hirudo medicinalis) олдида таслим бўлмоқда.

Яна бир номи “био-хирургия“ бўлган гирудотерапия шунчаки қон суюлтириш эмас, балки организмни молекуляр даражада янгилаш жараёнидир.

Нима учун олимлар ҳамон зулукдан воз кеча олишмаяпти? Гап шундаки, зулук сўлагида 100 дан ортиқ биологик фаол моддалар мавжуд.

  • Жумладан, гирудин — қонни суюлтириб, тромбларни эритади, маълумот учун у аспириндан ўн баробар кучлироқ таъсирга эга;
  • Бделлин ва эглинлар — кучли яллиғланишга қарши моддалар;
  • Гиалуронидаза — тўқималар ўтказувчанлигини ошириб, доривор моддаларнинг организмга чуқурроқ кириб боришини таъминлайди.

Зулуклар нафақат “қон босими“ учун фойдали, балки уларнинг шифобахш таъсири инсон танасининг энг нозик нуқталаригача етиб боради. Ҳаттоки, альцгеймер, паркинсон, тутқаноқ (эпилепция) ва мияда қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ бир қанча жиддий касалликларда ҳам ижобий натижалар кўрсата олган. Маълумотларга кўра, бурун ичига, қулоқ орқасига ва милкка қўйилган зулуклар мия тўқималарининг регенерациясини тезлаштиради.

Глаукома (кўз босими), катарактанинг бошланғич босқичи ва кўз ёши каналларининг битиб қолишида зулуклар кўз атрофидаги (ташқи ва ички бурчаклар, қовоқлар)га қўйилади. Бу кўз тубидаги микро-циркуляцияни янада яхшилайди.

Бачадон миомаси, кисталар, простатит ва ҳаттоки бепуштликда ҳам зулуклар қорин пастига, анус атрофига ва айрим ҳолларда бачадон оғзига қўйилади. У аъзолардаги турғунликни йўқотиб, гормонал фонни тартибга солади.

Зулукнинг ҳам зулукдан фарқи бор, яъни, зулукларни танлаш ҳам бир санъат. Ҳар қандай зулук ҳам сизга табиблик қила олмайди. Шунинг учун ҳам мутахассислар зулук танлашда қуйидаги мезонларга қатъий амал қилишни тавсия этадилар:

Идеал зулук кичик, нозик, “каламуш думидек“ ингичка шаклда, қора, жигарранг ёки кулранг бўлиши лозим.

Яшил, мовий, катта бошли, қорни қизил зулуклардан эҳтиёт бўлиш керак. Улар шиш, яра ва тўхтовсиз қон кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Зулуклар фақат бақалар кўп бўлган тоза кўллардан ёки махсус био-фермалардан олиниши шарт.

Шунингдек, айнан баҳор ёки кузда бундай муолажадан фойдаланиш ниҳоятда фойдали.

Кўпчилик муолажадан кейин узоқ муддатли қон кетишидан қўрқишади. Бироқ, бу организмнинг тозаланиш механизмидир.

Зулук қўйилган жойдан 6-12 соат давомида қон кетиб туриши нормал ҳолат. Бу орқали организм “ифлос“ қон ва шиллиқлардан халос бўлади.

Инсон танасидаги қоннинг 30 фоиздан ортиғи (1.5 литрдан кўпроқ) йўқотилсагина саломатлик учун хавф туғилади. Зулук сеанси давомида эса бундай миқдорда қон йўқотиш деярли имконсиз. 

Хўш, бу митти табиблар хизматидан фойдаланиш кимларга мумкин эмас?

Гирудотерапия кучли муолажа бўлгани учун ҳам маълум бир чекловлар мавжуд. Яъни, у гемоофилия — қон ивиши бузилган беморларга мутлақо тақиқланади.

Шунингдек, қон суюлтирувчи дорилар, аспирин ва ҳаттоки олча ва лимон ҳам (қонни суюлтиргани учун) муолажадан бир неча кун олдин тўхтатилиши лозим.

Қолаверса, ҳайз кўраётган аёлларга, қорни ўта тўқ инсонларга ва диализга боғланиб қолган беморларга ҳам гирудотерапия тавсия этилмайди.

Бундан ташқари, орган кўчириб ўтказиш амалиётини бошдан кечирган беморларда ҳам иммун реакциясини қўзғатиб юбориши мумкин.

Табиатнинг жарроҳлик пичоғига айланган зулуклар – бу шунчаки қадимий усул эмас, балки келажак тиббиётининг бир қисмидир. Улар микроб ташимайди, аксинча, энг мураккаб яллиғланишларни ҳам ҳазм қилиб юборади. Тўғри қўлланилган гирудотерапия амалиёти инсон танасини ичкаридан янгилаб, ҳаётий қувватни оширади.

Унутманг, муолажани фақат мутахассис назорати остида, гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш саломатлигингиз гаровидир!

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг