Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амударё орқали дронда олиб ўтилаётган наркотик ушланди

Амударё орқали дронда олиб ўтилаётган наркотик ушланди

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари контрабандасининг олди олинди.

Терговга қадар аниқланган маълумотларга кўра, Афғонистоннинг номаълум фуқаролари Амударё орқали учувчисиз учиш аппарати ёрдамида наркотик моддаларни Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтишга уринган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилди. Ашёвий далил сифатида дронга маҳкамланган 2 килограмм 32 грамм «опий» моддаси олиб қўйилди.

Тезкор тадбир давомида дрон орқали амалга оширилган контрабанда уриниши бартараф этилди ва наркотик моддаларнинг мамлакат ҳудудига кириб келишига йўл қўйилмади.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг