Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди

Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди

Фото: ССВ ахборот хизмати

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Aндижон шаҳридаги «Ғайрат» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Одинахон Муҳаммаджонова шу йилнинг 2 июнида кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинади. Орадан бир неча кун ўтиб, муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилди.

Туғуруқ жараёни филиалнинг малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлари томонидан муваффақиятли ўтказилди.
Биринчи чақалоқ: ўғил, вазни 2415 гр, бўйи 44 см.
Иккинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1730 гр, бўйи 37 см.
Учинчи чақалоқ: ўғил, вазни 2405 гр, бўйи 44 см.
Тўртинчи чақалоқ: қиз, вазни 1885 гр, бўйи 39 см.

ССВ хабарига кўра, айни пайтда она ва чақалоқлар малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ИИББ ходими оиласида 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг