Андижонда электр корхонаси ходими қўлга олинди

Андижон вилоятида электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришини ваъда қилган ЭТК электромонтёри ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон шаҳар “Бобур” ЭТК электромонтёри Н.М. фуқаро М.З.нинг хонадонида электр энергиясидан 7,8 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter