Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Apple, Google, Meta ва бошқа IT-компаниялар Ўзбекистонда 144 млрд сўмга яқин солиқ тўлади

Apple, Google, Meta ва бошқа IT-компаниялар Ўзбекистонда 144 млрд сўмга яқин солиқ тўлади

Фото: Marketwatch

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар томонидан давлат бюджетига 143,8 миллиард сўм солиқ тўланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84 фоизга ошган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар сони 97 тага етган. Таққослаш учун, 2025 йил 1 январда уларнинг сони 63 та, 2026 йил 1 январда эса 78 тани ташкил этган.

Шунингдек, 2026 йил январ–июн ойларида хорижий компаниялар томонидан кўрсатилган электрон хизматлар қиймати 1 трлн 200,7 млрд сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 656,8 миллиард сўм бўлган.

Ҳисобот даврида энг кўп солиқ тўлаган электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар:

  • Apple — 33,6 млрд сўм;
  • Google — 33,3 млрд сўм;
  • Meta — 28,9 млрд сўм;
  • Valve Corp. — 15,8 млрд сўм;
  • Anthropic — 6,3 млрд сўм;
  • OpenAI — 5,6 млрд сўм;
  • Midasbuy — 2,9 млрд сўм;
  • Booking.com — 2,6 млрд сўм;
  • TikTok — 1,6 млрд сўм;
  • Anysphere — 1,5 млрд сўм.

Солиқ қўмитаси эслатишича, электрон хизмат кўрсатувчи хорижий юридик шахслар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этиши ва тегишли солиқларни тўлаши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг