Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банкдан 500 долларгача валютани ҳужжатсиз олиш мумкин

Банкдан 500 долларгача валютани ҳужжатсиз олиш мумкин

Фото: Xabar.uz

2026 йил 9 августдан бошлаб банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки улар ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш талаб этилмайди.

Бу тартиб Адлия вазирлиги ташаббуси билан қабул қилинган идоравий ҳужжат асосида жорий этилди. Ҳужжат 2026 йил 8 майда 2886-12-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Янги тартиб фуқароларга кичик миқдордаги нақд валютани банк орқали харид қилиш жараёнини соддалаштиради. Ҳужжатсиз валюта хариди бўйича аввалги меъёр эса 100 АҚШ долларини ташкил этган.

Шундай қилиб, банкдан ҳужжатсиз нақд чет эл валютасини харид қилиш мумкин бўлган миқдор 100 доллардан 500 долларгача оширилди.

Тартибга кўра, 500 АҚШ долларигача бўлган нақд валюта хариди учун паспорт, ID-карта ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди.

Мазкур ўзгариш банк хизматларидан фойдаланишда аҳоли учун маъмурий талабларни камайтиришга қаратилган. Янги тартиб 9 августдан эътиборан амалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли 2026 йилнинг 6 ойида банкларга 12,3 млрд АҚШ доллари сотгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг