Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» ҳужумчиси «Ювентус»га ўтишга яқин

«Барселона» ҳужумчиси «Ювентус»га ўтишга яқин

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин деб хабар берди Tuttosport.

Туринликлар ва полшалик форварднинг агенти музокара ўтказган.

Хабарга кўра, «Ювентус» келаси мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, 37 ёшли футболчи клубга ўтиш таклифини кўриб чиқишга тайёр.

Левандовскининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Каталонияликлар футболчига янги шартнома таклиф қилган, аммо унда маош кескин камайтирилиши кўзда тутилган ва бу ҳужумчига маъқул келмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг