БМТ Бош котиби Сурияга қарши барча санкцияларни бекор қилишга чақирди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташрифи якунлари бўйича мамлакатга қарши жорий этилган барча халқаро санкцияларни зудлик билан бекор қилишга чақирди.
Унинг таъкидлашича, айрим Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, санкцияларни юмшатишга киришган бўлса-да, Сурия иқтисодиётини тиклаш учун бу етарли эмас. Гутерришга кўра, мамлакатга инвестициялар, инфратузилмани қайта қуриш ва қочқинларнинг хавфсиз қайтиши учун кенг кўламли халқаро ёрдам зарур.
БМТ маълумотларига кўра, Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан бери 1,7 миллионга яқин қочқин Сурияга қайтган. Шу билан бирга, мамлакат ичида 5,5 миллион киши ички кўчирилган шахс мақомида қолмоқда, яна 6 миллионга яқин суриялик хорижда яшамоқда.
Ташриф давомида Гутерриш Исроилнинг Сурия жанубидаги ҳаракатларига ҳам муносабат билдириб, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги бузилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади ҳамда Жўлон тепаликлари Сурия ҳудуди эканини яна бир бор қайд этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter