Бойсундаги ҳолат: дарёга оққан нефть учун 8,5 млрд сўмдан ортиқ товон ҳисобланди
Аввал хабар қилинганидек, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида нефть аралаш суюқлик дарёга қўшилиб кетган ҳолат юзасидан текширув ўтказилди.
Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, «Surxan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқдан нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик сизиб чиққан. Уни табиий сув ҳавзаларига тушишини олдини олиш мақсадида «Eriell Oilfield Services Middle East DMCC» компанияси техникаси ёрдамида 11 та ҳандақ қазилиб, вақтинчалик сақлаш чоралари кўрилган.
Бироқ 23 апрель куни кучли ёғингарчилик оқибатида ҳандақлардан 1,2 тонна нефть аралаш суюқлик Хонгаронсойга оқиб кетган.
Ҳисоб-китобларга кўра, атроф-муҳитга етказилган зарар учун 8,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўлови белгиланган.
Ҳозирда ҳолат бартараф этилгани, сув нефть аралашмаларидан тозалангани маълум қилинди. Шу билан бирга, текширув ишлари давом этмоқда ва якуний хулосалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter