Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британия депутати Маскнинг «xAI» компаниясини судга берди

Британия депутати Маскнинг «xAI» компаниясини судга берди

Фото: Reuters.com

Британия парламенти аъзоси Жесс Асато Илон Маскка тегишли «xAI» компаниясига қарши суд даъвоси киритди. Унинг айтишича, компаниянинг «Grok» сунъий интеллект платформаси ёрдамида унинг сохта ва ахлоққа зид тасвирлари яратилган.

Асато Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер раҳбарлигидаги Лейбористлар партияси депутати ҳисобланади. У «Grok» орқали яратилган контент минглаб аёллар ва болаларга зарар етказганини таъкидлади.

«Бу тасодиф ёки нотўғри фойдаланиш натижаси эмас. Бу уни яратганлар томонидан қабул қилинган қарор», деган депутат.

«xAI» компанияси ҳозирча даъво юзасидан расмий муносабат билдирмаган. Шу билан бирга, «Grok» бир неча давлатларда регуляторлар текшируви марказида бўлиб турибди.

Депутат офиси тарқатган маълумотга кўра, Асато 2026 йил январ ойида «Grok» фаолиятини танқид қилганидан кейин ижтимоий тармоқларда унинг сохта расмлари тарқатилган.

Асато Лондон Олий судига шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш ва шахсий ҳаёт дахлсизлигига аралашиш бўйича даъво киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг