ЕЧЛ. Мюнхенда голлар ёмғири: «Бавария» сўнгги дақиқаларда «Реал»ни тўхтатди
15 апрел оқшомида ЕЧЛ чорак финалининг сўнгги жавоб ўйинлари ўтказилиб, ярим финалчилар номи тўлиқ маълум бўлди.
«Бавария» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги Мюнхендаги баҳс ҳақиқий «триллер»га айланди. Ўйинда дарвозалар жами етти марта ишғол этилди: «Реал»нинг ҳар бир голига «Бавария» жавоб қайтара олди ва сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига суперкамбэкка эришди. Эътиборли томони, мадридликлар ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди (Камавинга ва Гулер четлатилди).
Бавария 4:3 Реал Мадрид (умумий ҳисоб — 6:4)
Голлар: Павлович (6), Кейн (38), Диас (89), Олисе (90+4) — Гулер (1, 29), Мбаппе (42)
Лондондаги баҳсда эса ҳисоб очилмади, аммо биринчи ўйиндаги кичик ғалаба (1:0) «канонирлар»га ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
Арсенал 0:0 Спортинг (умумий ҳисоб — 1:0)
Бир кун олдин ўтган ўйинлардан сўнг «ПСЖ» ва «Атлетико Мадрид» ярим финалга йўл олган эди. «ПСЖ» «Ливерпул»ни икки ўйин натижасига кўра 4:0 ҳисобида мағлуб этган, «Атлетико Мадрид» «Барселона» билан иккинчи ўйинда 1:2 ҳисобида ютқазган бўлса-да, умумий 3:2 ҳисобида устун келган эди.
Ярим финал жуфтликлари:
ПСЖ — Бавария
Атлетико Мадрид — Арсенал
Дастлабки учрашувлар:
28 апрел: ПСЖ — Бавария
29 апрел: Атлетико Мадрид — Арсенал
Жавоб учрашувлари:
5 май: Арсенал — Атлетико Мадрид
6 май: Бавария — ПСЖ


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter