Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди розеткани телефондан бошқариш мумкин

Энди розеткани телефондан бошқариш мумкин

Xiaomi Smart Socket 4 номли янги ақлли розеткасини тақдим этди. Қурилманинг асосий янгилиги унда Wi-Fi 6 технологияси қўллаб-қувватланишидир.

Янги розетка ёрдамида унга уланган электр қурилмаларини смартфон орқали масофадан бошқариш мумкин. Масалан, чироқ, вентилятор ёки бошқа маиший техника воситаларини исталган вақтда ёқиш ёки ўчириш имкони бор.

Фойдаланувчилар қурилмаларнинг ишлаш вақтини ҳам олдиндан белгилаб қўйиши мумкин. Бу уйдаги айрим электр жиҳозларини автоматик бошқариш имконини беради.

Smart Socket 4нинг яна бир муҳим жиҳати Wi-Fi 6 билан ишлашидир. Янги авлод симсиз алоқа технологияси кўплаб қурилмалар бир вақтда интернетга уланган ҳолатда тармоқнинг барқарор ишлашига ёрдам беради.

Бу хусусият ақлли уй тизими учун айниқса қулай. Чунки замонавий хонадонларда телефон, телевизор, камера, робот чангютгич ва бошқа кўплаб қурилмалар бир вақтнинг ўзида тармоққа уланиши мумкин.

Янги розетканинг яна бир қулай томони шундаки, ундан фойдаланиш учун мавжуд маиший техникани алмаштириш шарт эмас. Оддий электр қурилмасини Smart Socket 4га улаш орқали уни ақлли уй тизимига қўшиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг