Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон: Украина ҳужуми жавобсиз қолмайди

Эрон: Украина ҳужуми жавобсиз қолмайди

Эрон парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси Иброҳим Азизий Каспий денгизида Эроннинг савдо кемасига қилинган эҳтимолий ҳужумга муносабат билдириб, Теҳрон бу ҳаракатни жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, «Эронга қарши ҳар қандай ҳужумнинг ўз баҳоси бор ва бу қоида бугун ҳам ўз кучини сақлаб қолмоқда». Азизийнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил буни яхши билади, «Украина ҳам яқин орада Эрон ҳеч бир ҳаракатни жавобсиз қолдирмаслигини тушуниб етади».

Бундан аввал Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украина Каспий денгизидаги Эроннинг савдо кемасига зарба берганини иддао қилган эди. Теҳрон маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида экипажнинг бир аъзоси ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган. Эрон ушбу воқеани халқаро ҳуқуқ нормалари бузилиши сифатида баҳолаб, Украина муваққат ишончли вакилини ТИВга чақирган.

Киев эса бу айбловларга расман изоҳ бермаган. Шу билан бирга, Украина Президенти Владимир Зеленский 25 июль куни Каспий денгизида Эрон ва Россия ўртасида ҳарбий юк ташишда фойдаланилган кемалар ҳамда бир ҳарбий кемага узоқ масофали зарбалар берилганини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг