Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фанлар академияси 190 гектар еридан пойтахт ҳокимлиги фойдасига воз кечган. Ҳолат юзасидан тушунтириш берилди

Фанлар академияси 190 гектар еридан пойтахт ҳокимлиги фойдасига воз кечган. Ҳолат юзасидан тушунтириш берилди

Жорий йил 10 апрелдаги Тошкент шаҳар ҳокимининг 182-14-0-Q/26 қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 190 гектар ер майдони давлат захирасига қабул қилинган.

Ушбу қарорнинг қабул қилинишига, Фанлар академиясининг 2026 йил 1 апрелдаги «ихтиёрий воз кечиш ва ер майдонини давлат захирасига топшириш» тўғрисида хати асос бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат бериб, бу 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли фармон ижроси билан боғлиқ эканини маълум қилди. 

Қайд этилишича, фармоннинг 21-банди «а» кичик бандига асосан, пойтахтимизнинг экологик ҳолатини тубдан яхшилаш мақсадида Мирзо Улуғбек туманидаги Фанлар академияси Ядро физикаси институти ва унга туташ бўлган жами 250 гектар майдонда замонавий Дендрология боғи барпо этилади.

Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ер участкалари белгиланган тартибда захирага қайтарилиб, Экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади. Экология қўмитаси ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос дарахт ва буталар турларини танлаб, тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Мазкур лойиҳа асосида ҳудудда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.

Фанлар академияси, ўз навбатида, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан мазкур экологик аҳамиятга эга лойиҳани нотўғри талқин қилмасликларини, аҳоли ўртасида асоссиз хавотирлар келиб чиқишига йўл қўймасликларини сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг