«Ҳужум қилсангиз, минтақани тош даврига улоқтирамиз!» — Эрон вакили огоҳлантирди
Бизга ҳужум қилинса, минтақани тош даврига қайтарамиз — Эрон расмийлари мамлакатга зарба берилса жавоби аёвсиз бўлиши ҳақида таҳдид қилди.

Эронни тезкор вайронкор зарбалар билан таслим қилишга уриниш — ғирт хомхаёллик. Мамлакат парламенти Миллий хавфсизлик қўмитаси вакили Иброҳим Ризоий шундай баёнот берди.
Ҳужум қилинган тақдирда Теҳроннинг жавоби шу қадар вайронкор бўладики, «бутун минтақа ва унинг инфратузилмасини тош даврига улоқтириб ташлайди», деди у.
Ризоий рақибларни «аҳмоқлик қилмасликка» чорлаб, тажовуздан тийилиш уларнинг ўзларига фойдали бўлишини ҳамда ҳалокатли можароларнинг олдини олишини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter