Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исломий молия бўйича банкларни лицензиялаш тартиби белгиланди

Исломий молия бўйича банкларни лицензиялаш тартиби белгиланди

Фото: Bankers

Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларни лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланди. 

Марказий банк бошқарувининг «Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори давлат рўйхатдан ўтказилди. 

Мазкур қарор «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қабул қилиниб, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этмоқда. 

Қарор билан қуйидагилар белгиланмоқда: 

— исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этиш тартиби ва шартлари; 

 — анъанавий банклар томонидан исломий банк фаолиятини бошлаш (исломий дарча ташкил этиш) тартиби ва шартлари; 

 — исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг Исломий молия кенгаши аъзолари ҳамда исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходимларига нисбатан малака талаблари. 

Қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлиб, исломий молия хизматларини тизимли ривожлантиришга хизмат қилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг