Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жазирамада очиқ ҳаводаги ишлар чекланиши мумкин

Жазирамада очиқ ҳаводаги ишлар чекланиши мумкин

Ўзбекистонда аномал иссиқ ва жазирама кучайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларни очиқ ҳавода меҳнат қилаётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришга чақирди.

Инспекция тавсиясига кўра, куннинг энг иссиқ вақти — соат 11:00дан 16:00гача ташқи ишлар қисқартирилиши ёки вақтинча тўхтатилиши лозим. Шунингдек, ушбу вақтда оғир жисмоний меҳнатни чеклаш ҳам тавсия этилмоқда.

Қайд этилишича, юқори ҳарорат шароитида ишлаётган ходимлар иссиқ уриши, сувсизланиш, ҳушдан кетиш ҳамда юрак-қон томир касалликлари хавфига кўпроқ дуч келади.

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга ходимларни доимий равишда тоза ва салқин ичимлик суви билан таъминлаш, соя ёки совутиладиган дам олиш жойларини ташкил этиш, енгил ва иссиқдан ҳимоя қилувчи махсус кийимлар бериш, иссиқ уриши ва сувсизланиш аломатлари бўйича йўриқнома ўтказиш ҳамда соғлиғи ёмонлашган ходимларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни тавсия қилди.

Бундан ташқари, иссиқ шароитида ишлайдиган ходимлар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган бўлиши шартлиги эслатилди.

Инспекция меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш фақат тавсия эмас, балки иш берувчининг қонунчиликда белгиланган мажбурияти эканини таъкидлади. Огоҳлантирилишича, жазирама шароитида зарур чораларни кўрмаслик ходимлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши, иш жойида бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг