Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Киберфирибгарликда гумонланаётган шахс Туркиядан тутиб келтирилди

Киберфирибгарликда гумонланаётган шахс Туркиядан тутиб келтирилди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, илгари бир қатор киберфирибгарлик жиноятларини содир этиб, 10 нафардан ортиқ ватандошлар маблағларини ўзлаштириб кетганликда айбланиб қидирувда бўлган 20 ёшли Умид.З. Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрланган фуқаролардан ИИВга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Бош консулхонага мурожаат қилишларини сўрамоқда.

«Сўнгги вақтларда турли фирибгарлик ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келиб тушаётган мурожаатлар сони ортаётганини инобатга олиб, фуқароларимиздан фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан огоҳ бўлишларини тавсия этамиз», – дейилади Бош консулхона ахборотида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг