Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳкумлар ўқиган китоблар махсус тартибда кўриб чиқилади

Маҳкумлар ўқиган китоблар махсус тартибда кўриб чиқилади

Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 307-сонли қарори билан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича комиссия фаолияти тартиби белгиланди.

Тасдиқланган низомга кўра, маҳкумнинг адабиётларни ўзлаштирганлигини баҳолаш ва тест натижаларини тасдиқлаш учун махсус комиссия тузилади. Унинг таркибига муассаса ходимлари билан бир қаторда жамоатчилик вакиллари ҳам киритилади.

Комиссия талабгорнинг тест синовини топшириш жараёнини назорат қилади ҳамда натижаларни хулоса асосида тасдиқлайди. Низомда комиссия йиғилишлари, қоида тариқасида, ҳар йили камида икки марта — февраль ва август ойларида ўтказилиши белгиланган.

Комиссия томонидан қабул қилинган хулоса талабгорга имзо қўйдирилган ҳолда таништирилади ва унинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Шунингдек, хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади. Маҳкумнинг ҳимоячиси эса ўз сўровига кўра мазкур ҳужжат нусхасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги тартиб маҳкумнинг ҳуқуқларини таъминлашга ҳам қаратилган. Агар талабгор тест ўтказилиши жараёни ёки натижаларидан норози бўлса, у шахсан ёки ҳимоячиси орқали судга мурожаат қилиши мумкин. Бунинг учун тест натижалари билан таништирилган кундан бошлаб беш иш куни муддат берилади.

Низомга мувофиқ, суд шикоятни кўриб чиқиб, икки хил қарордан бирини қабул қилади. Агар талабгор келтирган далиллар тасдиқланмаса, тест натижалари ўзгаришсиз қолдирилади ва шикоят рад этилади. Далиллар асосли деб топилган тақдирда эса шикоят қаноатлантирилиб, тест синови натижалари бекор қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг