ОАВ: АҚШ Испания термасидан салкам 13 млн доллар солиқ талаб қилди
Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин АҚШ расмийларига мукофот пулининг 30 фоизини тўлаши керак, деб хабар беради Fox News.
АҚШ Ички даромад хизмати Испания Қироллик футбол федерациясидан 12,8 млн доллардан ошиқ маблағ талаб қилди. ФИФА одатда миллий ассоциацияларни бундай тўловлардан озод қилиш учун мезбон давлатлар билан олдиндан музокара олиб боради. Бироқ, маҳаллий қонунчилик бу сафар Испания терма жамоасини якка спорт жамоаси сифатида эмас, балки алоҳида шахслар гуруҳи сифатида таснифлади.
Испания 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин асосий вақтда 0:0 ҳисобида якунланди ва 26 ёшли Ферран Торрес иккинчи қўшимча таймда ягона голни урди.
Аргентина 93-дақиқада бир киши кам бўлиб қолди. Энцо Фернандес тўп учун курашда Пау Кубарсининг оёғига қўпол равишда тепгани учун иккинчи сариқ карточка олди. Фернандес аввалроқ 82-дақиқада ҳакамга бақиргани ва қоидани бузгани учун сариқ карточка олган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter