Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп Туркия ва Россия корхоналари фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп Туркия ва Россия корхоналари фаолият юритмоқда

2026 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида хорижий инвестициялар иштирокидаги 234 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Бунда энг кўп корхоналар Туркия ва Россия ҳиссасига тўғри келди.

Миллий статистика қўмитасига кўра, мамлакатда тиббиёт ва ижтимоий хизматлар соҳасида хорижий сармоя иштирокидаги жами 234 та корхона фаолият юритмоқда.

Мамлакатлар кесимида Туркия етакчилик қилиб, ушбу давлат капитали иштирокида 36 та корхона ташкил этилган. Кейинги ўринда Россия — 34 та, Хитой ва Ҳиндистон эса 25 тадан корхона билан қайд этилган.

Шунингдек, Жанубий Корея иштирокида 18 та, Қозоғистон капитали билан 16 та, Озарбайжон сармояси иштирокида 9 та корхона фаолият олиб бормоқда.

АҚШ иштирокида 8 та, Бирлашган Араб Амирликлари капитали билан 6 та, Қирғизистон ва Япония иштирокида эса 4 тадан корхона фаолият юритмоқда.

Қолган 49 та корхона эса бошқа давлатлар сармояси иштирокида ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг