Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича янги стратегия қабул қилинади

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича янги стратегия қабул қилинади

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари – 2030» стратегиясини тасдиқлаш назарда тутилмоқда. Бу борада Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, янги стратегия 2030 йилгача инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилайди. Ҳужжат инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий қонунчиликни халқаро стандартларга янада мослаштириш, болалар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек, стратегия доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

Ҳужжатда «тўсиқсиз муҳит»ни ривожлантириш, Болалар фаровонлиги индексини ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мактабни ишга тушириш, давлат хизматчилари учун махсус ўқув курсларини жорий этиш каби қатор янги ташаббуслар ҳам назарда тутилган.

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан сўнг белгиланган тартибда қабул қилиниши мумкин. Бу ташаббус «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросининг бир қисми ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг