Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси вазирлик тендерини бекор қилдирди

Рақобат қўмитаси вазирлик тендерини бекор қилдирди

Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган «Бир манзил, бир телефон — битта тендер» номли танқидий материал асосида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги буюртмачилигида ўтказилган танлаш савдосини ўрганди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 27 июль куни марказлашган тадбирларни ташкил этиш хизмати бўйича бошланғич қиймати 587,2 миллион сўм бўлган тендер юзасидан текширув ўтказилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, вазирлик томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя этилмагани аниқланган. Қўмитага кўра, тендер шартларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклаши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд бўлган.

Рақобат қўмитаси қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан расмий сўров юборган. Шундан сўнг Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги мазкур танлаш савдосини белгиланган тартибда бекор қилди.

Қўмита бу қарор давлат харидларида қонунийликни таъминлаш ва тендер жараёнларида тенг рақобат муҳитини сақлашга қаратилганини таъкидлади.

Рақобат қўмитасига кўра, аниқланган қонунбузилишларнинг бартараф этилиши давлат маблағларидан самарали ва шаффоф фойдаланишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг