Reuters: Ҳўрмузни миналардан тозалашга 50 кунгача вақт кетиши мумкин
Ғарблик мутахассисларнинг баҳолашича, бўғозни тўлиқ текшириш ва хавфсиз деб топиш учун 40–50 кун вақт талаб этилади. Бу ишлар кема ва сувости дронлари ёрдамида амалга оширилади.
Экспертларнинг таъкидлашича, миналарнинг аниқ сони ва жойлашуви ҳозирча маълум эмас. Германия ҳарбий-денгиз кучларининг 11 июндаги ҳисоботида АҚШ ва Британия маълумотларига таяниб, бўғоз атрофида тўртта эҳтимолий миналаштирилган ҳудуд мавжудлиги қайд этилган.
Халқаро денгиз ташувчилари ва суғурта компаниялари хавфсизлик бўйича тўлиқ кафолатлар берилмагунча мазкур йўналишдан фойдаланишга шошилмаслиги мумкин.
V.Group компанияси раҳбари Рене Кофод-Олсеннинг таъкидлашича, ҳатто битта денгиз минаси ҳам инсонлар ҳаёти учун катта хавф туғдиради.
Аввалроқ Трамп Эрон билан келишув имзоланганини ва Ҳўрмуз бўғози қисман очилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 19 июндан бўғоз тўлиқ очилиши режалаштирилган.
Бироқ мутахассислар хавфсиз кема қатновини тиклаш келишув имзоланганидан анча кўпроқ вақт талаб қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter