Саида Мирзиёева ЮНЕСКОнинг янги раҳбарини табриклади
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКОнинг янги бош директорини табриклади.
"ЮНЕСКО Котибиятига ҳамкорлик учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Шунингдек, доктор Холид ал-Ананийни ташкилот Бош директори лавозимига тайинлангани билан табриклайман. Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тинчлик, таълим ва ўзаро маданиятлар алмашинуви йўлидаги ишончли ҳамкори бўлишда давом этмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тарихий тадбирни Буюк Ипак йўли марказида ўтказиш ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлагани учун барча аъзо давлатларга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман", дея ёзади Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Холид ал-Ананий айнан Самарқанддаги сессияда бош директор лавозимига сайланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter