Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғчадаги яна бир ўлим: Самарқандда 3 ёшли бола сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

Боғчадаги яна бир ўлим: Самарқандда 3 ёшли бола сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

Иллюстратив фото: Xabar.uz

Самарқанд вилоятида ёш бола ўлими билан боғлиқ яна бир фожиавий ҳолат содир бўлди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 июн куни Пайариқ тумани, Сарбазор маҳалласида жойлашган «Юлдузча» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси, 2023 йилда туғилган Р. М. муассаса ёнидаги умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан бир неча кун аввал Қашқадарёдаги хусусий боғчада ҳам 3 ёшли қиз вафот этган эди. Боғча ҳайдовчиси томонидан уйидан соғ-саломат олиб кетилган қизалоқ автомобилда унутиб қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг