Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилмоқда?

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилмоқда?

Ўзбекистон Президентининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ПФ-103-сонли қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан 2036 йил 1 январга қадар айрим тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун кенг қамровли солиқ имтиёзлари жорий этилади.

Имтиёзлар асосий фаолияти концерт-томоша, кинематография ва болалар учун контент яратиш бўлган субъектларга татбиқ этилади. Шунингдек, нодавлат театрлар, театр-студиялар ҳамда маданият ва санъат йўналишидаги хусусий таълим ташкилотлари ҳам ушбу енгилликлардан фойдаланади.

Қарорга кўра, мазкур субъектлар қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Улар таркибида ишловчи ходимлар эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайди.

Қарорда хорижий кинокомпаниялар учун ҳам алоҳида рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулоти яратиш билан боғлиқ фаолиятдан олган даромадлари бўйича солиқ имтиёзлари берилади.

Унга кўра, хорижий компанияларнинг ушбу фаолият натижасида олган даромадлари норезидентларнинг даромадларига тўлов манбаида солиқ солишда солиқ базасига киритилмайди.

Белгиланган имтиёзлар дарҳол кучга кирмайди. Уларни амалиётга татбиқ этиш учун Солиқ кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг