Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 июнь куни бўлиб ўтади
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисини 2026 йил 13 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Маълум қилинишича, ялпи мажлис кун тартибидан мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳаётига дахлдор қатор муҳим масалалар ўрин олган.
Жумладан, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунлар муҳокама этилади.
Шунингдек, суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро молиявий муносабатларга оид қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
Ялпи мажлисда пиллачилик ва ипакчилик соҳасини ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан ташқари, сенаторлар Марказий банкнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter