Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Танзила Норбоевани тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Танзила Норбоевани тақдирлади

Фото: Олий Мажлис Сенати

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевани тақдирлади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.

Халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор қозониб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Нарбаева Танзила Камаловна «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун 24 июл куни Танзила Норбоева 70 ёшни қарши олди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг