Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сунъий интеллект математикларни икки асрлик муаммони ҳал қилишга яқинлаштирди

Сунъий интеллект математикларни икки асрлик муаммони ҳал қилишга яқинлаштирди

Фото: Anthropic

Anthropic компаниясининг Claude сунъий интеллект тизими қарийб икки асрдан бери тадқиқотчиларни ўйлантириб келаётган математикадаги энг мураккаб масалалардан бирини ечишда олдинга силжишда ёрдам берди.

Тажриба давомида сунъий интеллект исботланган қийматлар улушини 41,6 фоиздан 67,2 фоизга ошира олди. Тадқиқотчиларга кўра, қўлда бажариб бундай натижага эришиш учун ҳатто ўн йиллар кетиши мумкин эди.

Гап туб сонларнинг тақсимланиши билан боғлиқ, замонавий математикадаги ҳал этилмаган энг муҳим масалалардан бири — Риман гипотезаси ҳақида бормоқда.

Тажрибага бош-қош бўлган Жаред Самнернинг тан олишича, у сунъий интеллект учун ҳеч қандай махсус «промпт»лардан фойдаланмади. У асосан вақти-вақти билан Claudeга «Давом эт» ва «Ўзингга ишон» деб ёзиб турди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг