Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи шарафига ҳамда Ўзбекистон халқига эҳтиром рамзи сифатида Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

Тбилиси шаҳрида Президент шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе фуникулёр орқали бутун шаҳар манзараси кўриниб турадиган Мтацминда тоғига кўтарилди.

Етакчилар телеминора манзарасида биргаликда суратга тушдилар.

Аввалроқ Тбилисидаги Орбелиани саройида Шавкат Мирзиёев ва Грузия президенти Михаил Кавелашвилининг музокаралари бўлиб ўтганди.

Музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти — «Олтин мўйна» ордени билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг