Терма жамоани қўллаб-қувватлаймиз: ЎФА ва «Korzinka» болалар учун махсус учрашув ўтказди
Korzinka Park in Mall'да футбол мактаблари тарбияланувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув доирасида болалар учун пазандалик бўйича маҳорат дарси ҳам ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташкил этди.
Тадбирда футбол мактабларининг 20 нафар ўқувчиси ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди. Ёш футболчилар «Korzinka»нинг тажрибали новвойлари кўмагида БИРГА ёзуви туширилган нонларни ёпишди.

"Korzinka" тармоғи учун оила, анъаналар ва қадрдон уй тафти ҳамиша қадрли. Бугун биз ушбу қадриятларни футбол қуввати билан ўзаро чоғиштирдик. Биргаликда нон пишириш тадбири жуда рамзий маънога эга. Янги пиширилган нон яқинларимизни бир дастурхон атрофида жамлагани каби, биз ҳам миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун бирлашишимиз керак. Биз чемпионатга "бирга" – мухлисларнинг катта оиласи сифатида борамиз", - деди Korzinka Кузатув кенгаши аъзоси Алишер Ҳошимов.

Бу кулчалар ҳар бир мухлиснинг жамоа ҳаётига дахлдорлигини акс эттиради. "БИРГА" шиори жамоа ва мухлислар бир бутун танага айланганда, катта ғалабалар қозониш мумкинлигига ишора қилади. Бунда терма жамоанинг муваффақияти умумий байрамга айланади, стадион энергияси эса майдондаги ўйинчиларга куч беради.

“Спортчилар ҳар доим қўллаб-қувватлашни ҳис қилиб туришлари жуда муҳим. Терма жамоага ҳам болалар, ҳам катталарнинг қизғин мухлислик қилаётгани ўйинчилар учун бағоят ёқимли. Бугунги акция ана шундай бирдамликнинг ёрқин намунасидир. Ишончим комилки, бундай қўллаб-қувватлаш футболчиларимизга ҳар бир ўйинда қўшимча рағбат беради”, - деди Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.
Учрашув якунида тадбир қатнашчилари эндигина тандирдан узилган нонларни биргаликда татиб кўришди. Шунингдек, меҳмонлар биринчилардан бўлиб мерч ва мавзули маҳсулотлар тақдим этилган «Korzinka»даги футбол бурчагига ташриф буюришди.

Футбол акциялари, ютуқли ўйинлар ва тадбирларни ўтказиб юбормаслик учун «Korzinka» ижтимоий тармоқларига обуна бўлинг.
Қўшимча маълумот учун:
«Korzinka» супермаркетлар тармоғи матбуот хизмати
Дониёр Расулов
тел.: +998 78 140 14 14
e-mail: pr@korzinka.uz

Компания ҳақида
"Korzinka" 1996 йилда таъсис этилган. Ҳозирги пайтда тармоқ мамлакатнинг 12 та ҳудудида 200 тадан зиёд савдо нуқтасини бирлаштиради: "Korzinka" супермаркетлари, “уй олдида” форматидаги “Korzinka Маҳалла”, “Korzinka Бизнес” улгуржи савдо дўкони, шунингдек Korzinka Go онлайн-супермаркети.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тўғрисида
Ўзбекистон футбол ассоциацияси – Ўзбекистонда футболни бошқариш бўйича миллий ташкилот. Ассоциация футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, миллий терма жамоалар фаолиятини мувофиқлаштириш, оммавий ва профессионал спортни тарғиб этишга қаратилган дастурларни амалга ошириш учун масъулдир. 1994 йилдан ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси аъзоси.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter