Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТИВ раҳбари Швейцария ва Германия элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

ТИВ раҳбари Швейцария ва Германия элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Бахтиёр Саидов икки элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. 

11 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцариянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Симон Гигернинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. 

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маттиас Фоллертнинг ҳам ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг