Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бугун байрамона мушакбозлик бўлиб ўтади

Тошкентда бугун байрамона мушакбозлик бўлиб ўтади

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғи ҳудудида байрамона мушакбозлик бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, мушакбозлик боғ ҳудудида амалга оширилади. Байрам тадбири муносабати билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ёрқин томошага  таклиф этилмоқда.

Шунингдек, мушакбозликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram-канали орқали жонли эфирда ҳам томоша қилиш мумкин.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилаётган мазкур тадбир уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром, тинчлик ва осойишталик қадрини улуғлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг