Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда энергетика бўйича кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда энергетика бўйича кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Фото: Расмий ахборот

Тошкентда «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади.

Пойтахтда энергияни беҳуда сарфлаш ва ундан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича кенг кўламли тадбирларга старт берилди.

31 июл куни Юнусобод туманида ўтказилган йўриқномада шаҳар прокурори, ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Асосий устувор йўналишлар:

- Президент қарорига мувофиқ энергия самарадорлигини ошириш ва ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик;

- Йирик ўғирлик ҳолатларини фош этиш ва ресурслар йўқотиши юқори бўлган туманларда текширувлар ўтказиш;

- Электрон тизимлар орқали ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказилган ёки алоқага чиқмаётган «шубҳали» истеъмолчиларни манзилли ўрганиш.

Ушбу комплекс чора-тадбирлар пойтахтда энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиб, ҳалол истеъмолчиларни барқарор ишлайдиган тизим орқали электр ҳамда газ билан таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг