Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлиб ўтяпти
Бугун, 12 ноябр куни Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти ўтказилмоқда.
Бу мулоқот — 30 йил олдин қабул қилинган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг давомидир. Унда 189 давлат аёллар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган йўналишларни белгилаган эди. 30 йил ўтгач, бу ғоялар Тошкентда яна қайта жонланмоқда.
Бугун мамлакатимиз Марказий Осиёда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тенгликни таъминлаш бўйича етакчи давлатга айланди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар буни исботлайди:
- 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди;
- минглаб хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланмоқда;
- олий таълимда қизлар учун ажратилган квоталар кенгайтирилди;
- зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя тизими мустаҳкамланди.
Ушбу мулоқот шунчаки йиғилиш эмас. Бу — аёллар ўз овозини эшиттира оладиган, янги қарорлар ва имкониятлар пайдо бўладиган муҳим платфомадир.
Тадбир якунида қабул қилинадиган Марказий Осиё аёллари Декларацияси келгуси йилларда минтақада гендер тенглик бўйича аниқ йўл харитасини белгилайди.
Ўзбекистон бугун нафақат тадбир мезбони, балки аёллар салоҳиятини қадрлайдиган, уларга ишонадиган давлат сифатида намоён бўлмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter