Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси барпо этилади

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси барпо этилади

Президентга олий таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ва талабалар харажатларини қисқартиришга қаратилган қўшимча стратегик лойиҳалар тақдим этилди.

Унга кўра, янги интеграциялашган «1+3» ва «2+2» таълим тизимлари жорий қилиниб, талабаларнинг хорижда ўқиш ва яшаш харажатлари 10 бараваргача қисқартирилади. Ҳозирда Буюк Британияда таҳсил олаётган ҳар бир талаба учун йилига 50 минг долларгача маблағ сарфланмоқда.

Шунингдек, Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази томонидан 2027 йил якунига қадар етакчи хорижий олийгоҳлар дипломини берадиган камида иккита таълим дастурлари марказини ташкил этиш режалаштирилган.

Тақдимотда Қатарнинг «Education City», Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай халқаро академик шаҳри ҳамда Жанубий Кореянинг Инчхон глобал кампуси тажрибаси асосида нуфузли хорижий университетлар филиаллари ва кампусларини бирлаштирувчи «Тошкент халқаро университетлар шаҳарчаси»ни барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Маълумот учун, сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 44 фоизга, талабалар сони эса 270 минг нафардан 1,7 миллион нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг