Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда ўқувчиларга ижтимоий тармоқларга суратини жойлаштириш тақиқланди

Туркманистонда ўқувчиларга ижтимоий тармоқларга суратини жойлаштириш тақиқланди

Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ижтимоий тармоқларда сурат жойлаштирмаслик бўйича мажбурият олди. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 16 март куни шаҳардаги мактабларда, жумладан рус тилида таълим бериладиган синфларда ҳам, ўқувчилар ва ота-оналарга махсус ёзма мажбурият юкловчи қоғозлар тарқатилган.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, ўқувчилар ягона мактаб формасини кийишлари ҳамда ижтимоий тармоқларда, хусусан TikTok’да, жамоат жойларига боргани ҳақидаги фотосуратларни жойлаштирмасликлари зарур.

Ота-оналар эса ўз фарзандларининг мактаб формасига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ва уларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилиш мажбуриятини олган.

Талабларга кўра, ўғил болалар миллий бош кийим — тақия (тахя), қизлар эса яшил рангли узун кўйлак кийиши лозим.

Шунингдек, ота-оналарга ҳам ижтимоий тармоқларда фарзандларининг фотосуратларини жойлаштирмаслик бўйича чеклов жорий этилган.

Ҳозирча мазкур қарор юзасидан Туркманистон расмийлари томонидан очиқ изоҳ берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг