Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яккабоғда Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилади

Яккабоғда Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилади

Фото: Xabar.uz

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Мажмуа буюк саркарданинг ҳаёти ва меросини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Лойиҳага кўра мажмуанинг марказида Амир Темур хайкали ўрнатилади. Унинг атрофида замонавий боғ, музей, кутубхона, мадраса, меҳмонхона, ҳунармандчилик ва заргарлик дўконлари, миллий таомлар маскани, истироҳат боғлари, фавворалар ҳамда тарихий услубдаги бош кириш аркаси барпо этилади.

«Мазкур мажмуа аҳоли, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун тарихий-маърифий ва туристик масканга айланиб, миллий меросни тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Яккабоғ туманининг туристик жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг