Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 24 август — Украина Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.
Вазирликнинг расмий X саҳифасида эълон қилинган постда Украинадаги дўстлар Мустақиллик куни билан самимий қутланган.
«Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз», – дейилади ТИВ хабарида.
Постда Ўзбекистон ва Украина давлат байроқлари ҳам акс эттирилган.
Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги дипломатик муносабатлар эса 1992 йилда ўрнатилган.
Маълумот учун, Украина парламенти 1991 йил 24 августда мамлакат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилган. Мазкур қарор ўша йилнинг 1 декабрида ўтказилган умумхалқ референдумида тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг X’даги расмий саҳифаси мамлакат ташқи сиёсат идорасининг расмий ахборот манбаларидан бири ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter