Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябр куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 8 октябрь куни Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида, 9 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг