Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга таваллуд куни муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Си Цзинпинни Хитой ва Хитой Коммунистик партиясининг йирик сиёсий арбоби сифатида эътироф этиб, унинг раҳбарлиги остида мамлакат модернизацияси изчил давом этаётганини таъкидлади.

«Сизнинг оқилона раҳбарлигингиз остида Хитой модернизацияси изчил давом этмоқда, миллатнинг буюк тикланиши ва юксалишига қаратилган сиёсатингиз мамлакатингиз тарихига ёрқин саҳифа сифатида ёзилмоқда», – дейилади табрикда.

Мактубда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилгани, дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳар томонлама стратегик шериклик изчил мустаҳкамланаётгани қайд этилган.

Президент Мирзиёев, шунингдек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда Хитойнинг доимий қўллаб-қувватлови муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Табрик якунида давлат раҳбари Си Цзинпинга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Хитой халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг