Шавкат Мирзиёев Танзила Норбоевани тақдирлади
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевани тақдирлади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
Халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор қозониб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Нарбаева Танзила Камаловна «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 24 июл куни Танзила Норбоева 70 ёшни қарши олди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter