Сирдарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди.
Вилоят ҳокими ва вилоят прокурори ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилишда полковник Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилинди. Янги раҳбар жамоатчиликка таништирилди.
Сардор Мирзараимов тайинловга қадар ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter